Диёр Имомхўжаев: Ишонамизки, "Динамо" мухлислари стадионда бўш ўриндиқ қолдирмайди!"

Суперлига янги мавсуми стартига бир неча кун қолди. ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўз "Телеграм" канали орқали Самарқанднинг "Динамо" клуби мухлислари ҳақида фикр билдирди:

"Самарқанднинг "Динамо" клуби биринчи бўлиб 2022 йилги мавсум учун ўз футболчилари ҳамда расмийларига лицензияни қўлга киритмоқда. Клуб йиллар давомида ҳозиргидек аниқ ва мақсадли ишламаган.

Жамоага янги мавсумда муваффақият тилаймиз ва ишонамизки, клуб мухлислари "Динамо" стадионидаги сўнгги расмий ўйинда бўлгани каби ўйингоҳда бўш ўриндиқ қолдиришмайди".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!