Диёр Имомхўжаев: ОФК кубоги мусобақасининг клубларимиз иштирок этадиган гуруҳ ўйинлариига Ўзбекистон мезбонлик қилиши мумкин

ЎзПФЛ директорлиги вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўз "Телеграм" саҳифасида мамлакатимизда ОФК кубоги гуруҳ босқичини қабул қилиш масалалари ҳақида пост қолдирди. 

"ОФК кубоги мусобақасининг клубларимиз иштирок этадиган гуруҳ босқичига Ўзбекистон мезбонлик қилиши мумкин. АГМК ва "Насаф" клублари бу борада ўз розиликларини билдириб улгурди. Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи мезбонлигига эса Ўзбекистондан ариза ташланмади.

Эндиликда, ОФК кубоги гуруҳи босқичи мезбонлиги учун Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон рақобати вужудга келади. Ташкилий жиҳат ва инфратузилма масалаларида биз, албатта, қўшниларимиздан устунроқмиз. Аммо улар бир эмас, икки гуруҳга мезбонлик қилишга рози бўлди. Биз эса фақатгина ўзимизнинг клублар иштирок этадиган гуруҳ учрашувларинигина сўрадик", - деб ёзади Имомхўжаев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!