Диёр Имомхўжаев: "Суперлига учрашувларининг энг яхши футболчисини энди Спорт ТВ шарҳловчилари аниқлайди"

Суперлигада учрашувларнинг энг яхши футболчисини энди комиссарлар аниқлаб бермайди. Бу ҳақда ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида маълум қилди. 

"Coca-Cola Суперлига учрашувларининг энг яхши футболчисини танаффусдан кейин Спорт-ТВ шарҳловчилари аниқлаб беради. Про-лига учрашувларининг Футбол ТВ томонидан трансляция қилинадиган учрашувларида ҳам шу асосда ишланади.

Трансляцияси мавжуд бўлмаган учрашувнинг энг яхши футболчисини аниқлашда ҳудудий футбол ассоциацияси вице-президенти ёрдамга келади. Бу иш билан эндиликда комиссар шуғулланмайди.

Учрашув инспектори эса чалғимасдан ўз ҳакамларини кузатади, баҳолайди, ўргатади", - деди ЎзПФЛ бош директори.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
TURDIYEV AKRAMJON
31/05/2022 09:31
Шархловчилигини Кисин ундан кура
&
Nasaf Qarshi
30/05/2022 22:49
Спорт твдаги барча журналистлар хамма жамоани бир кузда курмайди
&
Nasaf Qarshi
30/05/2022 22:48
Энг зур йул телеграмм канали оркали ошкора овоз деб хисоблайман
solijon bobokulov
30/05/2022 22:36
Спорт тв шархловчилари футболни тушунмайдику))) йил қовуни
Ал-химик
30/05/2022 22:08
Бефаросатми бу бола! Битта телеграмм бот ташкил қилиб ўзбек муҳлисларидан олмайсанларми, спирт тв дагилар дономи ёки футбол мутахасисими. Мухлислар орасида шунақанги футболни тушунадиган муҳлислар бор керак бўлса ПФЛ даги мутахассисларингингдан кучли, ҳее сени қараю алвасти, муҳлисларни фикри сенлар учун қизиқмасми
Абдурахман Абдувалиев
30/05/2022 20:02
АЖОЙИБ, биззи лигага ярашаверади