Диёра Келдиёрова Токио Олимпиадаси чемпиони билан олтин медаль учун кураш олиб боради
Биринчи даврадан эркин ўтган дзюдочимиз Диёра Келдиёрова (-52 кг) иккинчи босқичда "Токио-2020" ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, япониялик Ута Абега рўбарў келди. Ушбу вазннинг икки номдор спортчилари ўртасида баҳсда Келдиёрова ғалаба қозониб, бежиз жаҳон рейтинги пешқадамига айланмаганини исботлади. Чорак финалда у германиялик дзюдочини таслим этиб, ярим финалга йўл олди. Финал остонасида эса мезбон спортчи Бушар Амандин таслим этилди.
Эндиликда, Келдиёрова финалда Дистрия Красничи билан олтин медаль учун татамига чиқади. Унинг финалдаги рақиби Косовалик ва у Токиодаги Олимпиадада -48 кг вазн тоифасида олтин медалга эга чиққан.
Улар ўртасидаги қарама-қаршилик бироздан сўнг старт олади.
Фикрлар