Джастин Гейджининг Порье устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари.
Бугун тонгда АҚШнинг Юта штати Солт-Лэйк Сити шаҳрида йилнинг эт кутилган турнирларидан бири - UFC 291: Poirier vs. Gaethje 2 турнири асосий жангида Джастин Гейджи (25-4) азалий рақибларидан бири Дастин Порьедан (29-8) даҳшатли нокаут орқали реванш олганидан хабардорсиз.
Унинг ушбу ғалабадан кейин берган биринчи интервьюси:
"Бошқа спорт турларидан фарқли равишда, ММА спорт турида рақибдан қасос олиш анча қийин иш. Одатда мағлубиятга учрашимиз билан ҳар доим мағлублик биз билан яшайди. Бугунги вазиятда эса мен камёб бўлган қайтишни амалга оширдим ва ўз даражамни барчага исботладим. Дастин билан ҳеч қандай шахсий адоватим йўқ. У Ер юзидаги менинг энг севимли жангчим.
Қафас ичида омад энг бебаҳо фактор. Яратганга ташаккурки, у бугун мен тарафда бўлди. Ақлга сиғмас ва раҳм-шавқатсиз спортда мен бу ерда мухлисларни хурсанд қилиш учун келдим. Ўз услубимга ишонганман ва дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири - Тревор Уиттман ҳар доим мени жангларга юқори формада тайёрлаган. Дастин билан биринчи жангимни диққат билан кўриб чиқинг. Қаранг бугунги перформэнс олдингисидан тун ва кун қандай фарқ қилса шундай тафовут қилмоқда. Рақибимга алоҳида ташаккур. У менга бебаҳо дарсларни ва тажрибани улашган. Биласизки, мақсадим битта жойда қотиб туриш эмас. Мақсадим чемпионлик камарини қўлга киритиш.
Хайкик? Ҳаётимда бу каби зарбани машқ қилмаганман. Мураббийим жанг давомида босиқ бўлишни ва бамайлихотир жанг қилишни сўради. Умуман босим сезмадим. Худди уйдагидек ўзимни эркин ҳис қилдим. Мени қўллаб-қувватлаган оммани яхши кўраман. Хайкик ростанам кутилмаган комбинация самараси эди. Биринчи маротаба Рафаэль Физиев билан жангда синаб кўргандим. Лекин, менга бу зарба қанақадир беўхшов кўринганди. Бу сафар бўлса Дастин мендан контр зарба кутди. Аммо, алдамчи контрпанчни кўрсатиб. оёқ билан зарба бердим. Ўхшади. Биринчи раундда ўхшамади, аммо, Иккинчи раундда аниқ жойига ўрнашди. Балким, буни омад дерсиз?! Балким, билмадим тўғриси...!"
Фикрлар