Дмитрий Бивол Эрроль Спенс ва Теренс Кроуфорд жанги бўйича ўз фикрини билдирди

29 июль куни АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳрида жойлашган “T-Mobile” аренасида ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) узоқ кутилган WBC, WBA, IBF чемпиони Эррол Спенс (28-0, 22КО) ва WBO камари эгаси Теренс Кроуфорд (39-0, 30КО) ўртасидаги жанг бўлиб ўтади.
 
Ушбу баҳс борасида ярим оғир вазнда WBА чемпиони Дмитрий Бивол ўз фикрларини билдириб ўтди. 
 
"Мен Кроуфордни тезлиги, ҳаракатлари ва рефлекси сабабли устунроқ деган бўлар эдим. Спенс рингда йирик жангчи ва ажойиб ринг IQ'га эга, аммо менинг фикримча Кроуфорд ҳозир энг мукаммал жангчи", - дейди у ўзининг твиттер саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!