Дмитрий Худяков: "Седрик Дюма Нурсултон Рўзибоев учун қўрқинчли рақиб эмас!"

  • 29 март, 16:23
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, юртимизнинг энг машҳур ММА жангчиларидан бири Нурсултон Рўзибоев  31 март куни тонгда UFCда 2-жангини ўтказади. У АҚШ вакили Седрик Дюмага қарши октагонга кўтарилади.

Мазкур жанг юзасидан, собиқ ММА жангчиси, ҳозирда “Fight Baza” клубида ажойиб мураббийлик фаолиятини олиб бораётган Дмитрий Худяковнинг ушбу жанг борасидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Албатта, бу жангга бўлган қизиқиш юртимизда жуда юқори. Шу жумладан, мен ҳам кутяпман. Энди жанг борасида тўхталсак, бу тўқнашувда Нурсултоннинг имконияти жуда юқори деб биламан. Шунчаки, у билан қадрдонлигимиз ёки ҳамюрт эканлигим учун айтмаяпман. Ҳақиқатдан Нурсултон ундан устун. Дюма Нурсултон учун қўрқинчли рақиб эмас. Мисол учун, кураш томонлама босим, ажойиб сабмишенларни унда кузатмадим. Аксинча, Нурсултонда унинг учун жиддий “қурол”лар бор. Мен ўйлайманки, Нурсултон камида яна бир бора такрорлайман камида  ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонади. Бу борада унга омад тилайман!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!