Доира чалиб юриб, кикбоксинг бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўзбек ўғлони ҳақида эшитганмисиз?
Ўзбекистон кикбоксинги бир неча йиллар аввал олтин даврларини бошдан кечирган. Жуда ҳам кучли кикбоксинг усталарига эга эдик. Кўплаб жаҳон чемпионлари етишиб чиққанди. Алмаз Юсупов, Алишер Абдуллаев, Шавкат Ўроқов, Гулбаҳор Амантаева, Тимур Муҳаммеджонов бу рўйҳатни узоқ давом эттириш мумкин.
Улар орасида Тимур Муҳаммеджонов профессионал йўналишдаги илк ўзбекистонлик жаҳон чемпиони ҳисобланади. Биз “Пантера” номи билан машҳур бўлган ушбу юртдошимиз билан ютуб тармоғида суҳбат уюштирдик. Ушбу суҳбатдан баъзи бир эътиборга молик жойларини матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.
Тимур Муҳаммеджанов: - Мен ёшлигимда спортдан узоқ бўлганман. Доира чалиш тўгарагига қатнар эдим. Бу борада ҳам яхшигина маҳоратга эга бўлганман. Доира чалишга мен кикбоксинг тўгарагини ёнидан ўтардим. Акмал Зокиров ёшларга кикбоксингдан сабоқ берарди. Бир кун тўгаракка кетаётганимда Акмал ака Зокиров менга кикбоксингга қизиқмайсанми, деб қолди. Мен қатнашган бўлардимку, лекин пул тўлашга шароитим йўқ, дея жавоб бердим. Ўша вақтда шу пулни тўлашга ҳам имконият йўқ эканда. Шунда Акмал ака агар шу бола билан тенгма-тенг жанг қилсанг, сени текинга шуғуллантираман дея, шаҳар чемпиони бўлган болани кўрсатди. Ўшанда 12 ёш эдим. Якунда, мен шаҳар чемпионини осонлик билан уриб қўйдим ва шундан сўнг, ўзимда қизиқиш ортиб, кикбоксинг оламига кириб кетдим. Ҳаваскор йўналишда жаҳон чемпиони бўла олмадим. Бироқ профессионаллар ўртасида ушбу унвонни қўлга киритдим.
Тўлиқ интервьюни шу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар