Доминик Тим ярим финалда
Ads

Лион шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан ўтказилаётган "Open Parc" турнирида чорак финал ўйинлари ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақанинг чорак финалида австриялик теннисчи Доминик Тим испаниялик Гильермо Гарсия-
Лопесни 6:7, 7:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Тим турнирнинг ярим финалида сербиялик Душан Лайовичга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Sports.uz