Доминикан Республикасига қарши учрашувни муҳим футболчимиз ўтказиб юборади
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов Мисрга қарши ўйинида кичик жароҳат туфайли захирага олинган эди. Текширувлар натижасида футболчимиз Доминикан Республикасига қарши 3-тур ўйинига қадар жароҳатидан тўлиқ тиклана олмаслиги маълум бўлди.
ЎФА Остон Ўрунов ўрнига қайдномага захирадан футболчи жалб этиш бўйича ташкилий қўмитага сўров юборди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Доминикан Республикасига қарши учрашуви эртага соат 18:00да старт олади.
Фикрлар