Доминиканга қарши учрашувда яна бир тажрибали футболчи хизматидан фойдаланилмайди

Бугун Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси "Париж-2024" Олимпиадаси доирасида Доминикан Республикасига қарши майдонга чиқади. 

Ушбу беллашувни Остон Ўрунов ўтказиб юбориши аниқ бўлиб улгурганди. Бироз аввал ЎФА берган хабарга кўра, яна бир тажрибали футболчимиз Ҳусниддин Алиқулов ҳам бироздан сўнг бошланадиган ўйинда майдонга тушмайди. 

Уларнинг ўрнини Темур Кападзе Беҳруз Асқаров ҳамда Асадбек Раҳимжонов билан тўлдирди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!