Домрачева Контиолахти босқичини ғалаба билан бошлади
Ads

Финляндиянинг Контиолахти шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари старт олди. Регалментга кўра, илк пойга аёллар ўртасида спринт йўналишида кечди. 

Пойга давомида юқори тезлик намойиш қилган беларуслик спортчи Дарья Домрачева иштирокчилар орасида энг яхши натижани қайд этди. Гарчи ўқ отишда 1та хатога йўл қўйган бўлса ҳам, Дарьянинг вақтини яхшилаш ҳеч кимга насиб этмади. Битта ҳам хато қилмаган германиялик Франциска Хильдебранд пешқадамга бор йўғи ярим сония имкониятни бой бериб, иккинчи ўринна қўлга киритган бўлса, италиялик Лиза Витоцци кучли учликни якунлаб берди. Бугун тунда айни шу йўналишда эркаклар баҳс олиб боришади. 

Биатлон. Жаҳон кубоги. Финляндия

Аёллар, спринт. 

1 Дарья Домрачева20.56,8 (0+1)
2 Франциска Хильдебранд00.00,5 (0+0)
3 Лиза Виттоцци00.05,5 (0+1)