Дониёр Абдуманнопов Анталияда клубини ўзгартирди (фото)

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ҳам Туркиянинг Анталия шаҳрида навбатдаги тайёргарлик босқичини бошлаганидан хабарингиз бўлса керак.

Жамоанинг ушбу йиғинига андижонлик футболчи Дониёр Абдуманнопов ҳам қўшилди.

дониёр_2

Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида “Навбаҳор”га кўчиб ўтган ярим ҳимоячи бу йилги чемпионат учун ҳам клуб билан янги шартнома имзолаганди ва наманганликлар билан Анталиядаги йиғинда иштирок этиб келаётганди.

Бироқ кейинчалик Абдуманнопов жамоани тарк этганга ўхшайди. Боиси у Анталияда “Бунёдкор”нинг йиғинига қўшилганлиги маълум бўлди. Афтидан, футболчи бу йилги Суперлигани “Қалдирғочлар” таркибида бошлайдиган бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!