Донна Векич янги йилда ўзини кўрсатишни бошлади
Ads

Хорватиялик теннисчи Донна Векич Брисбен шаҳрида ўтаётган мусобақанинг ярим финал босқичига муваффақиятли чиқиб олди.

Донна турнирнинг чорак финалида беларуслик Александра Сосновичга қарши ўйин ўтказиб, ушбу ўйинда 6:2, 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа "Brisbane International" мусобақасида Векич чехиялик Каролина Плишкова, ёки австралиялик Айла Томляновичга қарши ярим финал баҳсида куч синашади.