Доннарумма барибир "Милан"дан кетмоқчи
Ёзда “Наполи”дан “Милан”га кўчиб ўтиши деярли аниқ бўлган дарвозабон Пепе Рейна “россонерилар”нинг асосий посбони бўлиши кутилмоқда.
Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра бу амалдаги дарвозабон Жанлуижи Доннарумманинг клуб раҳбарияти билан ўзаро зиддиятга бораётгани билан боғлиқ. Боиси, 19 ёшли италиялик футболчи мавсум якунлангач жамоадан кетмоқчи.
Ўз навбатида “Милан” раҳбарияти Доннаруммани 60 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Доннаруммага ўтган ёз Мадриднинг “Реал” ҳамда Франциянинг ПСЖ клублари жиддий қизиқиш билдиришган бироқ миланликлар раҳбарияти уни қўйиб юборишни исташмаган эди.
Фикрлар