Доннарумма нега мураббийлар штабидан норози?

  • 29 ноябрь, 2024, 17:25
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Италиялик дарвозабон Жанлуижи Доннарумма ПСЖдаги вазиятдан қониқмаяпти. У бош мураббий Луис Энрикенинг Чемпионлар лигасидаги "Бавария"га қарши ўйин учун уни захирага қолдириш қароридан жуда ғазабланган. Бу ҳақда "L-Equipe" нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, парижликлар мураббийлар штаби Доннарумманинг маҳоратига шубҳа билан қарамоқда. Бундай ҳолат италиялик футболчининг ўзини ҳам қаттиқ хафа қилаяпти. У ўзини жамоанинг "биринчи рақамли" дарвозабони деб ҳисоблайди ва бу мақом учун рақобатлашишни хоҳламайди.

Сўнгги икки ўйинда ПСЖ дарвозасини россиялик дарвозабон Матвей Сафонов қўриқлади. "Бавария"га қарши ўйинда Матвей бир неча хатога йўл қўйди ва бу сабабли мухлисларнинг танқидига учради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!