
Доннарумма ПСЖ мухлислари билан хайрлашди!
Жанлуижи Доннарумма расман "Пари Сен-Жермен”ни тарк этишини маълум қилди ва мухлисларга мурожаат йўллади.
"Келган кунимдан бошлаб "Пари Сен-Жермен" дарвозасини ҳимоя қилиш ва ўз ўрнимни эгаллаш учун майдон ичида ҳам, ташқарисида ҳам бор куч-ғайратимни сарфладим.
Афсуски, кимдир мени энди жамоанинг бир қисми бўла олмайман ва унинг муваффақиятига ҳисса қўша олмайман, деб қарор қилди. Бу мени ҳафсаламни пир қилди ва довдиратиб қўйди.
Умид қиламанки, "Парк де Пренс"даги мухлисларнинг кўзларига яна бир бор қараб, улар билан муносиб тарзда хайрлашиш имкониятим бўлади. Агар бу содир бўлмаса, шуни билингки, сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва меҳрингиз мен учун жуда қадрли ва мен буни ҳеч қачон унутмайман. Мен ўзимни уйимдагидек ҳис қилган барча ҳис-туйғуларни, сеҳрли кечаларни ва сизларни доимо хотирамда сақлайман.
Жамоадошларимга - иккинчи оиламга - ҳар бир жанг, ҳар бир кулги, бирга ўтказган ҳар бир лаҳза учун миннатдорчилик билдираман. Сизлар мен учун ҳамиша биродарларим бўлиб қоласиз.
Бу клубда ўйнаш ва бу шаҳарда яшаш катта шараф эди.
Раҳмат сенга, Париж", - дея баёнот берди италиялик посбон.
Маълумот ўрнида, 13 августдан 14 августга ўтар кечаси соат 00:00 да Луис Энрике бошқарувидаги ПСЖ УЕФА Суперкубоги баҳсида "Тоттенхэм"га қарши майдонга тушади. Ушбу беллашувдан эса Доннарумма четлаштирилган эди.
Фикрлар