Доннаруммани қўрқувга соладиган ҳужумчи ким?

"Милан" клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумма қайси ҳужумчидан кўпроқ қўрқишини айтди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

“Милан” мен учун муҳим аҳамиятга эга. Шу ерда улғайдим ва клубнинг ашаддий мухлисиман.

Ҳужумчилар ҳақида гапирадиган бўлсам, мен жуда кўп буюк форвардларга қарши турдим. Лекин, ҳаммасидан кўпроқ Роналдудан қўрқардим”, - дейди Доннарумма.

Маълумот учун, 21 ёшли Доннарумма 2017 йилдан буён “Милан”нинг асосий жамоасида тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!