Допинг сабабли ўйинлардан четлатилган Мудрик ҳайдовчилик гувоҳномасидан ҳам маҳрум этилди

  • 2 сентябрь, 11:58
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси"нинг украиналик ярим ҳимоячиси Михаил Мудрик Буюк Британияда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Футболчи бир ярим йил ичида 13 та жарима балли қоида бузарлик содир этган. Сўнгги қоидабузарлик тезликни ошириш бўлиб, полициячилар футболчини қувлаб боришга мажбур бўлган. Украина миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси олти ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда Evening Standard.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтда Мудрик антидопинг қонунчилигини бузганлиги сабабли барча мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирилган. Унинг кейинги тақдирини суд ҳал қилади.

Мудрикнинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!