Дориев бенефисига айланган баҳсда "Сўғдиёна" "Бунёдкор" аяб ўтирмади
Ўзбекистон Суперлигаси 9-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда майдон эгалари йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйинда Люпче Дориев дубль муаллифига айланган бўлса, яна биттаси Суҳроб Иззатов номига автогол ёзилди. Тўртинчи голни Нодиржон Сойибов чиройли тразда "қалдирғочлар" дарвозасига жойлаб қўйди.
Маълумот учун, "бўрилар" ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 14тага етказиб олди. "Бунёдкор" ҳисобида эса ҳозирча 6 очко мавжуд.
Фикрлар