Достон Турсунов 22 ноябрь куни Италияда операция қилинади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Грузияга қарши ўртоқлик учрашувига тайёргарлик жараёнида футболчимиз Достон Турсунов жароҳат олганди. Текширувлар натижасида ушбу жароҳат жарроҳлик амалиёти талаб этилиши маълум бўлди.

ЎФА томонидан футболчимизнинг тезроқ соғайиб, сафга қўшилиши учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Достон Турсуновни даволашга Италиянинг машҳур жарроҳларидан бири Пьер Паоло Мариани жалб этилди.

достон1_1

Футболчимиз Италия пойтахти Римга, “Villa Stuart” клиникасига йўл олади ва у ерда 22 ноябрь куни профессор Мариани томонидан операция қилинади.

ЎФА матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!