Достонбек Ҳамдамов “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда uza.uz хабар бермоқда.

Тадбирда вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати етакчилари ва фаоллари, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони совриндорлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Биринчи Президентимизнинг 2003 йил 4 августдаги фармонига асосан “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан халқимизнинг ифтихорига айланган, юксак ватанпарварлик, фидойилик туйғуси, меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳратини юксалтиришга, унинг халқаро нуфузини янада оширишга хизмат қилаётган, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, тенгдошларига намуна бўлаётган ёшлар тақдирлаб келинмоқда.

Бу йил ушбу номга Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов ҳам бор.

Ўз навбатида, SPORTS.uz интернет ахборот портали Достонбек Ҳамдамовни табриклайди. Унинг кейинги фаолиятида ҳам омад ва зафарлар тилаб қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!