
Довбик фаолиятини "Милан"да давом эттиришга тайёр
"Рома"нинг украиналик марказий ҳужумчиси Артём Довбик А Сериянинг бошқа клуби футболчисига айланиши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, ҳужумчи ўз фаолиятини "Милан"да давом эттиришга тайёр эканлигини маълум қилган. Довбик "россонерилар" сафига ижара асосида ўтишни режалаштирмоқда.
Футболчининг трансфер қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Ўтган мавсумда Артём 45 та ўйинда иштирок этиб, 17 та гол урган ва тўртта голли узатма берган. Янги мавсумда эса Довбик икки ўйинда қатнашди, аммо ҳали гол уришга муваффақ бўлмади.
Фикрлар