Драган Черан: "Андижон" ғалабага муносиб эди, бўлажак ўйин ҳақида эса гапирмоқчи эмасман"

“Пахтакор” клуби ўтган турда “Андижон” майдонида кутилмаган мағлубиятга учрагач, энди ўз уйида охирги ўринда бораётган “Турон”ни қабул қилади.

“Пахтакор” тўпурари Драган Черан Sports.uz сайтига бўлажак ўйин олдидан Андижондаги мағлубият ҳақида гапирди.

- Мағлубият учун сабаб йўқ. Бу шунчаки юз бериши керак эди. Шароитлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бу менинг ишим эмас. Йигитлар майдонга чиқишди ва максимум даражада борини бериб ўйнашди.

Аммо “Андижон” бизни мағлуб этди. Бу билан уларни табриклайман. Рақиб яхши ҳимояланди ва ғалабага муносиб эди.

Навбатдаги ўйинга тайёргарлик кетяпти, аммо ҳозир бу ҳақда гапиришни хоҳламайман. Учрашувдан кейин гаплашишимиз мумкин, - дея жавоб қайтарди, Черан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!