Драган Черан: "Андижон"нинг Суперлигага қайтишига ишончим комил"

Ўзбекистон чемпионатида тўп сураётган легионерлар орасида энг яхшиси ҳисобланган “Пахтакор” сардори ҳамда етакчиси Драган Черан жамоамизни ҳам доимий равишда кузатиб келмоқда.

Шу сабабли “Пахтакор” тўпурари “Андижон” матбуот хизматига жамоамизнинг “Хоразм”га қарши ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Мен албатта, “Андижон” клубида юз бераётган воқеаларни кузатиб боряпман. Дўстларим ҳам ушбу жамоа учун тўп суришяпти. Уларга “Хоразм”га қарши муҳим учрашув олдидан омад тилайман.

“Андижон” футбол клубининг ўзига муносиб бўлган жойга қайтишига аминман. Яъни, Суперлига иштирокчилари орасидан жой олишига ишончим комил.

Жамоа аъзолари жуда ажойиб бўлган қўллаб-қувватлашга эгалар. Негаки, “Андижон”нинг аъло даражадаги ишқибозлари бор. Бундай қойилмақом мухлислар қаршисида тўп суриш бетакрор ҳиссиётларни бахшида этади, деб ҳисоблайман.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!