Драган Черан: "Кейинчалик "Пахтакор"да мураббий сифатида совринларга эга чиқсам ажойиб бўларди"

  • 12 август, 2021, 23:12
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Нафақат “Пахтакор”, балки чемпионатимизнинг энг яхши легионери бўлиб келаётган сербиялик Драган Черан куни кеча клуби билан амалдаги шартномасини 2022 йил охирига қадар узайтирди.

Tecno

У ҳамма вақт жамоасининг яққол етакчиси ва тўпурари бўлиб келяпти. Шунинг учун “Пахтакор” Черан билан келишувни чўзди. Драган клуби билан шартномани узайтирганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Драган, “Пахтакор” билан шартномани узайтириш ташаббуси кимдан чиқди ва бунинг асосий сабаби нимада?

- Иккала томондан ҳам қизиқиш борлиги учун дарҳол тил топишимиз осон кечди. Мураббий ва спорт директори ҳам ўртадаги келишувга қизиқиб қолгани учун ҳам бу ишлар осонлик билан кечди.

- Келаси йили 35 ёшга тўласиз. Бу дейман, фаолиятингизни “Пахтакор”да тугатмоқчимисиз?

- Ҳозирча мен футболчилик фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйламаяпман.

- Ўйлашимча, клуб сизга янада яхшироқ шартнома таклиф қилдими? Яъни, бу сафаргиси аввалгиларидан кўра сиз учун фойдалими?

- Молиявий томондан ҳам мен ҳаммасидан қониқиш ҳосил қиляпман.

черан

- “Пахтакор” клуби сизнинг фаолиятингизда қандай ўрин тутади? Бу сиз тўп сурган жамоалар ичида энг яхшисими?

- “Пахтакор”дек клубда кучли ўйин кўрсатяпман. Ҳаммаси бир-бирига мос тушаётганидан кўнглим таскин топяпти. Чунки “Пахтакор” ўзим тўп сурган клублар орасида кучлиси ҳисобланади.

- Ўтган вақт давомида “Пахтакор”га нима бера олдим деб ўйлайсиз ва сиз клубдан нима ўргандингиз?

- Мен уларга ўзимдаги 100 фоиз жанговар руҳни бериб келяпман. Ҳамкасбларим ёнига доим ижобий кайфиятда қайтаман.

- Футболчилик фаолиятингиздан кейин ўзингизни “Пахтакор”да мураббий сифатида тасаввур қила оласизми?

- Бу “Пахтакор”да кейинчалик қолиб мураббий сифатида ҳам соврин ва унвонларга эга чиқсам, ажойиб иш бўларди.

- Легионер ўйинчи учун шу ёшда ҳам яхши спорт формасида бўлишнинг сири нимада?

- Бу масалада яширадиган сирим йўқ. Шунчаки, профессионал сифатида киши ўз ишини 100 фоиз куч билан бажарар экан, ҳаммасига аста-секинлик билан эришиши муқаррар. Шунинг баробарида вақтида ва кучни тиклаб олиш учун тўхташ кераклигини, ҳордиқ чиқаришни ҳам ёддан кўтармаслик зарур.

черан2

- Ўзбекистондаги фаолиятингиз мобайнида ҳужум чизиғида сиз учун энг яхши тандем ким эди?

- Машарипов-Черан-Сергеев учлиги жуда қойилмақом даражада ўйнаган.

- Тўпурарлар баҳсида “Сўғдиёна” ҳужумчиси Шохруз Норхонов сизга етиб олди. У ҳақда фикрингиз қандай?

- Мен уни аъло даражадаги футболчи деб ҳисоблайман. У жуда иқтидорли йигит бўлиб, икки мавсум давомида ҳисобига кўплаб голларни ёзиб қўя олган. Бу эса унинг ҳамма вақт голлар киритиб келишидан далолат берадиган жиҳатдир.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!