Дракслер ПСЖни эркин агент сифатида тарк этади

Германиялик ярим ҳимоячи Юлиан Дракслер мавсум якунлангач ПСЖни тарк этади.

Журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, 27 ёшли футболчи Франция чемпиони сафини эркин агент сифатида тарк этади.

Маълумот учун, Дракслер ПСЖ сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 3 марта Франция чемпиони ва Суперкубоги, шунингдек, икки марта Францич кубоги ва лига кубогини қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)