Драматик темпда кечган ўйинда ғалаба қозонган "Арсенал" "Сити" билан фарқни катталаштирди (турнир жадвали)

Англия Премьер лигаси 18-тури доирасидаги "Брайтон" - "Арсенал" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Мезбонлар таркибида Каору Митома ҳамда Эван Фергюсон томонидан урилган голларга "канонирлар" Букайо Сака, Мартин Эдегор, Эдвард Нкетиа ва Габриэль Мартинеллининг голлари эвазига жавоб қайтарди.

Шу тариқа, лондонликлар очколари сонини 43 тага етказиб, иккинчи поғонадаги "Сити"ни 7 очкога ортда қолдирди. 8-ўриндаги "Брайтон" 24 очко жамғарган.

image_2023-01-01_00-43-17_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!