Драмматик кечган учрашувда "Барселона" "Сити" билан дуранг ўйнади

Ўртоқлик учрашуви доирасида "Барселона" ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари ўзаро куч синади. Ушбу беллашувда жамоалар 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Каталонияликлар сафида, Обамеянг, Де Йонг ҳамда Депай гол уришга муваффақ бўлди. "Шаҳарликлар"дан Альварес, Палмер ҳамда Маҳрез рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Қайд этиш лозим, ушбу беллашувда чипталар сотувидн тушган пул амиотрофик латерал склероз касалига чалинган инсонлар учун хайрия қилинади. Эслатиб ўтиш лозим, айни вақтда мазкур касалликнинг давоси йўқ. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
International
25/08/2022 07:47
Murabiyni oʻyindan keyingi fikrlarini tashela