Дрогба: "Аргентиналиклар Мбаппега ўз футболини ўйнашга имкон бермайди"

Кот-д'Ивуар терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба ЖЧ-2022 финали ҳақида гапирди. Унда Франция Аргентина билан ўйнайди.

"Французлар рақибнинг оёқларига тепишни ёқтирмайди. Аргентиналиклар эса уларнинг мутлақо аксидир — жуда тажовузкор, улар Мбаппега ўз футболини ўйнашга имкон бермайди.

Ўйлайманки, Месси шериклари ҳар қандай йўл билан Килианни блоклаб қўяди. Аммо французларнинг таркибида Тчуамени, Гризманн ва Дембеле борлигини унутмаслик керак. Уларни ҳам тўхтатиш осон бўлмайди", - дейди Дрогба.

Маълумот учун, Франция ҳамда Аргентина баҳси 18 декабрь куни "Лусаил" стадионида бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!