Дубайдаги
Ads
 
Бирлашган Араб Амирликларида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ доллари бўлган мусобақанинг энг қизиқарли учрашуви Ўзбекистоннинг икки етакчи теннисчиси - Нигина Абдураимова ва Сабина Шарипова ўртасида бўлди.
 
Бир соату йигирма дақиқа давом этган учрашувда Сабина Шарипова устунлик қилди. Ушбу баҳсда Нигина ҳарчанд ҳаракат қилмасин айни пайтда рақибасининг имкониятлари юқори экани намоён бўлди. Ўйинда 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучган Сабина Шарипова мамлакатимизнинг аёллар ўртасида энг кучли теннисчиси эканини исботлади.
 
Умуман олган Сабина ва Нигина ўзаро беш маротаба кучи синашган ва шулардан тўрттасида Сабинанинг қўли баланд келган.
 
Сабина Шарипова турнирнинг жуфтлик беллашувларида украиналик Анастасия Васильева билан ҳамкорликда руминиялик Кристина Дину ва словениялик Тадея Майерични 6:4, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.