Дубайдан қайтган "Пахтакор" Қибрайда машғулотларни бошлади (Фото)

БАА йиғинидан қайтиб келган "Пахтакор" икки кунлик қисқа танаффусдан кейин, янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришди.

Қибрайда ўтаётган машғулотларда футболчилар 2021 йилги мавсумга ҳозирликни давом эттирмоқда. Бугун мураббийлар штаби футболчилар билан икки маҳал машғулот ўтказди.

Ҳожиакбар Алижонов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев ва Ҳожимат Эркинов миллий терма жамоа йиғинига жўнаб кетди ва 18 февраль куни Тошкентга қайтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!