Дуглас Коста Мексикага қарши баҳс олдидан машғулотларни ўтказиб юборди
Ads

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дуглас Коста эртага ЖЧ-2018нинг 1/8 финалидан ўрин олган Мексикага қарши баҳс олдидан "Самара-Арена"даги сўнгги расмий машғулотларни ўтказиб юборди.

Эътиборлиси, бугунги машғулотларда иштирок этган 22 нафар футболчи орасида Сербияга қарши баҳсда жароҳат олган Марсело ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия – Мексика учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.