Дукуре: АПЛ мусулмонлар учун энг яхши лига

"Эвертон" ярим ҳимоячиси Абдулайе Дукуре ўзи учун дин энг муҳим эканлигини айтди. 

"Мен ҳар доим Рамазонни севганман. Баъзан футбол ўйнаш қийин бўлади. Сабаби, Рамазон ёз ва мавсум аввалига тўғри келади. Бироқ доим омадим келган. Жисмоний ҳолат билан ҳеч қачон муаммога дуч келмаганман. 

Дин - менинг ҳаётимда энг муҳими. Биринчи навбатда дин, кейин эса иш. 

Сиз бўш вақтингизда намоз ўқишингиз ва масжидга боришингиз мумкин. Премьер-лигада эса ҳеч қачон эътиқодингизга қаршилик қилинмайди. Бу ажойиб. 

Мен Францияда туғилганман ва у ерда карьерамни бошлаганман. Бироқ Франция ва Англия ўртасида катта фарқ бор. Баъзан одамларни тинглашингиз керак. 

Мен ҳар доим Премьер-лигада ўйнашни хоҳлаганман ва бу ерда узоқроқ қолишни истайман. Бу мусулмонлар учун энг яхши лига", - деди Дукуре. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!