Дунё мухлислари кутган Роналду – Месси дуэли бўлмайди!
Чемпионлар лигасида “Ювентус” ва “Барселона”нинг бир гуруҳдан ўрин олиши дунё бўйлаб футбол мухлисларини яна иккига ажратди. Ҳамма бу турнир орқали Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг ўзаро дуэлини томоша қилиш иштиёқида эди.
“Ювентус” мусобақанинг иккинчи турида “Барселона”ни қабул қилади ва мухлислар кутган энг зўр футболчилар айнан шу ўйинда ўзаро тўқнаш келиши керак эди.
Афсуски, яқиндагина коронавирус инфекциясини юқтириб олган Криштиануга даволаш чоралари таъсир қилмади. Португалиялик юлдуз топширган тест яна мусбат натижа берди.
Энди Роналду даволашни давом эттиради ва карантинда қолади. Маълумотларга қараганда, “Юве” тўпурари 28 октябрь кун “Барса”га қарши ўтказиладиган ўйинда туринликларга ёрдам бера олмайди.
Роналду – Месси дуэли иккинчи даврада – 8 декабрга белгиланган Каталониядаги ўйинда юз бериши мумкин. Албатта, бунинг учун ҳар икки суперюлдуз унгача саломатлигини сақлай олиши керак.
Фикрлар