Дунё юлдузларини ўзига чорлаётган Хитойда легионерлар борасида чекловлар киритилиши мумкин
Ads

Ҳозирги кунда катта маблағ эвазига дунё юлдузларини ўзига чорлаётган Хитойда легионерлар борасида чекловлар киритилиши мумкин.

Хитой футбол федерацияси мамлакат жамоаларига нисбатан легионерлар борасидаги лимитни янада қисқартириши мумкинлиги ҳақида Goal нашри хабар тарқатмоқди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Чин юрти жамоалари бир мавсум учун бешта хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Натижада 4+1 кўриниши ҳосил бўлади.

Энди эса мамлакат футбол федерацияси легионерлар борасидаги лимитни 3+1 кўринишига олиб келмоқчи.

Кўрамиз, воқеалар қай даражада ривож топади.

Минбар

Барча блоглар