Дунёда бизнинг ҳимоядан зўри йўқ!

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте шогирдлари Шотландия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан кейин ўз фикрларини билдирди.

“Евро-2024” саралаш турниринг А гуруҳида шотландияликлар кетма-кет бешта учрашувда ғалаба қозонган ҳолда пешқадамлик қилаётган эди. Агар Шотландия Испания майдонидан дуранг билан қайтганидан муддатидан олдин қитъа чемпионати финал босқичига йўлланма олар эди. Бироқ ундай бўлмади.

- Бизнинг ҳимоя қизиғимиз жуда кучли. Навбатдаги рақибимиз Норвегиянинг бўйи баланд ва жуда бақувват ҳужумчилари бор. Улар бизни синовдан ўтказади.

Шотландия билан бўлган ўйинда гол ўтказмаганимиз ва ютқазмаганимиз ишимизнинг яхши томонини кўрсатди. Ҳимоя масаласида дунёда энг кучлиси бизмиз, - деди Луис де ла Фуэнте УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!