Дунёда иккинчи бўлган Буффонни Италияда тенгсиз деб топишди

Туриннинг "Ювентус" клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра Италиянинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Vivoazzurro нашри хабар тарқатмоқда.
Айтиш керакки Лауреат "Мовий тўп" деб аталадиган соврин билан тақдирланади.

​​​​​​Сўровнома натижаларига кўра Буффон 37 фоиз овоз тўплаган бўлса, мухлисларнинг 27 фоизи Андреа Белоттига, 19 фоиз мухлис эса Леонардо Бонуччига овоз берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буффон Халқаро футбол тарихи ва статистикаси ташкилоти (IFHS) томонидан дунёнинг 2-рақамли дарвозабони деб топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!