Дунёни лол қолдирган спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди

Таиланднинг Бангкок шаҳрида муайтайнинг (WMF) йўналиши бўйича ўтказилган XV жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 10 олтин, 9 кумуш ҳамда 5 бронза медалга сазовор бўлди.

Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида оммавий ахборот воситалари ходимлари, спорт мухлислари тантанали кутиб олди. 

Дунёнинг 42 давлатидан келган спортчилар ўртасида ўтказилган чемпионатда вазн 75 килограмм вазн тоифасида Темур Жабборов олтин медал билан биргаликда ярим профессионал муайтайчилар ўртасида чемпионлик камарига эга бўлди

Барча рақибларини мағлубиятга учратган Шоҳруз Жўраев, Шаҳриёр Жўраев, Сарварбек Шермуҳаммедов, Баҳодир Аскаржонов, Баҳромжон Тоғаев, Камрон Ҳусанов, Мироншоҳ Убайдуллаев, Нурбек Иброҳимов, Темур Низомиддинов ўз ёш ҳамда вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди.

Жаҳон чемпионатида финалга қадар жангларда ғалаба қозонган Мавлонбек, Жовлиев, Дилшодбек Холмирзаев, Нурислом Азимов, Шаҳбоз Мўйдинов, Бобурбек Ҳакимов, Абдурашид Баҳтиёров, Темур Алламуродов, Темур Буляков, Мадинабону Қодирова кумуш медали соҳиби бўлди. Шунингдек, Парвизжон Асроров, Жаҳонгир Иномжонов, Қобилжон Ҳожиев, Мунисхон Муҳаммадиев ва Абдулҳай Каримов бронза медаль билан тақдирланди.

Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз умужамоа ўртасида иккинчи ўринни қўлга киритди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!