Дунёнинг энг ёмон клуби Мессига шартнома таклиф қилди
Ўзини дунёнинг энг ёмон футбол клуби деб эълон қилган Бразилиянинг “Ибис” жамоаси аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессига шартнома таклиф қилмоқда.
Битим шартлари қуйидагича: 15 йиллик шартнома, бу унинг қайд этадиган кўрсаткичларига боғлиқ. Шартномада айтилишича, Месси кўп гол уриши ва жамоани чемпионликка олиб бориши тақиқланади. Шунингдек, Лионель кўзгу олдида Пеле Марадонадан яхшироқ, деб уч марта қасам ичиши керак.
Айтиш жоизки, “Ибис” ўтган асрнинг саксонинчи йилларида 3 йил 11 ойлик ғалабасиз сериядан сўнг Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилган. Ҳозирда ушбу жамоа Бразилиянинг қуйи дивизионларидан бирида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Лионель Мессининг "Барселона" билан шартнома муддати якунланди ва у ҳозирда эркин агент ҳисобланади.
Фикрлар