Душан Тадич ҳимояда муаммоларга учраётган "Ливерпуль" клубига қарши баҳс олдидан фикр билдирди

"Аякс" ярим ҳимоячиси Душан Тадич Чемпионлар лигасининг биринчи турида "Ливерпуль"га қарши кечадиган ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Ливерпуль" Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш учун даъвогар ҳисобланади. Биз айнан шундай жамоаларга қарши ўйнашни истаймиз.

Ҳа, "Аякс"нинг умидлар катта, аммо биз реалист бўлишимиз керак. Ушбу мусобақада ғолиб бўлиш учун яна-да яхшироқ ва кучлироқ бўлишимиз керак", - деди Тадич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!