Душанбедан дараклар. Ёшларимиз Шри-Ланка вакилларини янчиб ташлади

Душанбе: Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-19 ОЧ саралаш босқичини ўта йирик ғалаба билан бошлади. 

Терма жамоа илк баҳсни Шри-Ланкага қарши ўтказиб, 10:0 ҳисобида зафар қучди ва ҳозирча турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди. 

Бугун, шунингдек, Бангладеш ва Мальдив ороллари ёшлар термалари ўзаро баҳс олиб боришади. 

U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичи
2 ноябрь, 2-тур
Помир стадиони, Душанбе

Шри Ланка – Ўзбекистон 0:10

Голлар: Жаҳонгир Абдусаломов (3, 19, 78, 89), Дилшод Саидов (11), Ислом Кенжабоев (18, 25), Санжар Зокиров (63, 67), Акмал Мозговой (83)

Ўзбекистон U-19: Умиджон Эргашев, Алишер Салимов, Дилшод Саидов, Сухроб Иззатов, Бобуржон Асқаров, Расул Йўлдошев, Ислом Кенжабоев (Асадбек Собиржонов, 56), Иброҳим Йўлдошев (Жасурбек Эрмаматов, 46), Акмал Мозговой, Санжар Зокиров (Жасур Раҳимов, 67), Жаҳонгир Абдусаломов

Захира: Абубакир Мўйдинов, Нодир Куйбаков, Аббос Жумақулов, Шоҳрухбек Абдураҳмонов, Ҳасан Йўлдошев, Афзал Холмуҳаммедов, Жавохир Қиличев, Обиджон Толипов, Жумақулов.

Ёқубжон Сохибов

Душанбе, Тожикистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!