Дзаньоло Бундеслига грандининг "радарига" тушиб қолди
Италиялик ярим ҳимоячи Николо Дзаньоло "Рома"да қолишни истамаяпти. Куни кеча бош мураббий Жозе Моуриньо 23 ёшли футболчи ўйнашдан ва ҳатто машғулот ўтказишдан бош тортганини айтди.
Бундан ташқари, “Рома” унинг трансфери бўйича “Борнмут” билан келишувга эришган бўлса-да, у АПЛ клубига ўтишдан бош тортган.
Bild хабарига кўра, Дзаньоло "РБ Лейпциг"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолган. Немис гранди Италия терма жамоаси аъзосини Дани Ольмога муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Боиси испаниялик футболчига Европанинг кўплаб топ-клублари таклифлар бўлмоқда.
Қайд этилишича, “Рома” Николо Дзаньолонинг трансферидан 30 миллион евро ишлаб олмоқчи. Трансфермаркт портали мутахассислари ҳам ярим ҳимоячини айнан шу суммага баҳоламоқда.
Фикрлар