Дзаньоло "Рома"да узоқроқ қолмоқчи
"Рома" клуби ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло римликлар билан шартномани узайтиришга тайёр. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки, томонлар ўртасидаги келишув 2023 йилга қадар имзоланган. Дзаньоло эса ушбу шартнома яна бир йилга узайтирилишини хоҳламоқда.
“Николо тез орада янги шартномани имзолайди. Ҳозир унинг клубдаги барча ишлари яхши, у раҳбарияти ва жамоадошларидан миннатдор. Айниқса, Жеко, Де Росси ва Флоренци унга жуда кўп ёрдам беришяпти”, - дейди футболчининг отаси.
Маълумот учун, Дзаньоло “Рома” сафига 2018 йил “Интер”дан 4,5 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди.

Фикрлар