Дзюба РПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Россия футбол иттифоқи РПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчисини танлаш масаласида якуний қарорга келди. Бу ҳақда Sport_insid телеграм-канали хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, чемпионатнинг энг яхши футболчиси, деб "Зенит" форварди Артём Дзюба эътироф этилган. Мавсумнинг энг яхши мураббийи ҳам питерликлар устози Сергей Семак бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Зенит” муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Дзюба эса тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)