Дзюба ёки Сергеев? "Торпедо" танлов амалга оширган кўринади
"Зенит" клуби собиқ ҳужумчиси Артём Дзюба "Торпедо"га ўтмайдиган бўлди.
Москва клуби форвард билан музокараларни тўхтатди. Улар ҳужум чизиғини кучайтириш борасида бошқа вариантларни кўриб чиқишни маъқул деб билади.
Дзюба москваликлар таркибини кучайтиришига ишонч йўқ. Мураббийлар штаби ўйинни бир футболчи атрофида қурмоқчи эмас. Артём эса жамоавий футболга мос келмайди.
Маълумот ўрнида, легионеримиз Ҳожимат Эркинов ушбу клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шунингдек, "Торпедо" легионеримиз Игорь Сергеевга ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар