Дзюдо. Бугун 4 нафар ҳамюртимиз жаҳон чемпионатида татамига чиқади

Бугун Қатар мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда эркаклар -66 кг, аёллар -52 кг вазн тоифасида баҳс олиб боришади. Беллашувларда 4 нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб боришади. Улар чемпионатни қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-66 кг: Сардор Нуриллаев - Абрек Нагучев (Халқаро нейтрал спортчи)

-66 кг: Муҳриддин Тиловов - Вайл Эззин (Жазоир)

-52 кг: Диёра Келдиёрова - Эстрелла Шерифф (Испания) / Марие Матиа (Камерун)

-52 кг: Сита Қадамбоева - Габриела Димитрова (Болгария)

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!