Дзюдо. Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди

16-18 октябрь кунлари Тошкентда дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги 42-жаҳон чемпионати баҳслари ташкил этилади. Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур мусобақада сайёрамизнинг энг кучли ҳарбий дзюдочилари баҳс олиб боришади.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси мазкур мусобақада қатнашадиган спортчиларимиз номини эълон қилди. Унга кўра, бўлажак баҳсларда 18 нафар дзюдочи юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Тўлиқ таркиб қуйидагича:

Эркаклар:
-60 кг: Дилшод Баратов
-60 кг: Баҳром Ботуров
-66 кг: Абдураҳим Нутфуллаев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-81 кг: Мусо Собиров
-81 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев
-100 кг: Рустам Шораҳматов
+100 кг: Бекмурод Олтибоев
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров

Аёллар:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Гулҳаё Жўраева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-57 кг: Нилуфар Ермаганбетова
-63 кг: Нигина Сапарбаева
-70 кг: Ширинжон Йўлдошева
-78 кг: Муштарийбегим Афзалова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!