Дзюдо. Жаҳон чемпионатида яна икки медаль қўлга киритилди
Дзюдочиларимизнинг Босния ва Герсеговинада ўтаётган кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштироки давом этади.
Ортда қолган навбатдаги кунда яна икки нафар вакилимиз шоҳсупага кўтарилди. -66 кг вазн тоифасида Шоҳжаҳон Отабоев, -52 кгда Сўғдиёна Рафкатова кумуш медалга сазовор бўлишди. Отабоев ва Рафкатова финалгача бўлган йўлни мардонавор босиб ўтишди, аммо ҳал қилувчи баҳсда уларга бироз омад етишмади.
Фикрлар