Дзюдо. Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки кунги ғолиблари билан танишинг

Пойтахтимизда дзюдо бўйича катталар ўртасида мамлакат биринчилиги старт олди. “Универсал” спорт мажмуасида кечган енгил вазн тоифасидаги беллашувларда кутилмаган натижалар ҳам кузатилди.

Жумладан, Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси Сардор Нуриллаев (-66 кг) совриндорлар қаторида жой ололмади. Жаҳон чемпионатида 5-натижани қайд этган Дилшод Баратов эса финалда Камолиддин Бахтиёровга имкониятни бой берди. Батафсил:

Эркаклар, -60 кг:
1. Камолиддин Бахтиёров (Қашқадарё)
2. Дилшод Баратов (Сурхондарё)
3. Замахшарий Бекмуродов (Бухоро)
3. Достон Рўзиев (Қашқадарё)

-66 кг:
1. Бобуржон Важдиев (Тошкент ш.)
2. Абдураҳмон Нутфуллаев (Тошкент ш.)
3. Манучеҳр Ширинов (Бухоро)
3. Муҳриддин Тиловов (Қашқадарё)

Аёллар, -48 кг:
1. Ҳалима Қурбонова (Хоразм)
2. Гулнур Муратбаева (Қорақалпоғистон)
3. Мақсуда Бекжанова (Хоразм)
3. Фотимахон Турсунбоева (Наманган)

-52 кг:
1. Сита Қадамбоева (Хоразм)
2. Ситора Елмуродова (Тошкент вил.)
3. Севинч Аҳмедова (Тошкент вил.)
3. Гулҳаё Жўраева (Қашқадарё)

-57 кг:
1. Шукуржон Аминова (Хоразм)
2. Нилуфар Эрмаганбетова (Қорақалпоғистон)
3. Ибодат Агажанова (Андижон)
3. Юляна Максетбаева (Қорақалпоғистон)

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!